«Марсель» ва Франция термаси ярим ҳимоячиси Лассана Диарра унинг холаваччаси Париждаги терактлар чоғида ҳалок бўлганини маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Мен террорчилар ҳужумидан бевосита жабр кўрдим. Холаваччам Аста Диаките бошқа бегуноҳ французлар каби қурбонлардан бири бўлди. Айни пайтда на рангга, на динга эга бўлган даҳшатга қарши бирлашиш керак. Биз биргаликда меҳр, ҳурмат ва тинчликни ҳимоя қила оламиз», — деб ёзди футболчи Facebook’даги саҳифасида.
Диарра Франция ва Германия термалари ўртасидаги матчда (2:0) 80 дақиқа давомида ўйнади.
Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрь, шанбага ўтар кечаси Парижда кетма-кет содир бўлган терактлар оқибатида 150 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)