Американинг Sports Illustrated журнали версиясига кўра, «Барселона» ва Аргентина термаси ҳужумчиси Лионель Месси «Йил спортчиси» мукофоти номзодлари рўйхатига киритилган. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар беради.
Мессидан ташқари 2015 йилнинг энг яхши спортчиси мукофотига Усэйн Болт (енгил атлетика), Новак Жокович (теннис), Жордан Спайет (гольф), Томас Дэвис (америкача футбол), Стивен Карри (баскетбол), Серена Уильямс (теннис), Ронда Раузи (жанг санъати), Симона Байлз (гимнастика) ва Карли Ллойд (аёллар футболи) ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Шунингдек, номзодлар рўйхатига «Канзас-Сити Роялс» бейсбол жамоаси ва Америка Фиръавни лақабли от ҳам киритилган. Ғолиб онлайн-овоз бериш йўли орқали аниқланиб, унинг натижалари 14 декабрда эълон қилинади.
Изоҳ (0)