Ироқнинг Ал-Фаллужа шаҳрида (Бағдоддан 57 километр) юз берган икки карра теракт натижасида камида 20 нафар ҳукумат армияси ҳарбий хизматчи ва кўнгилли жангчи қурбон бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Маълум қилинишича, аскарлар жангариларнинг мувофиқлаштирилган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган. Жангарилар орасида худкушлар ҳам бўлган.
Мамлакатда фаолият юритаётган экстремистик гуруҳлардан ҳеч бири ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)