Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Челси» бош мураббийси Жозе Моуриньо терма жамоалар ўйини билан боғлиқ танаффус вақтида истеъфога чиқмайди. Бу ҳақда  «Корреспондент.net» хабар берди.

Фото: «НТВ»

Фото: «НТВ»

Англия премьер лигасидаги кетма-кет уч мағлубиятга қарамай, «Челси» хўжайини Роман Абрамович жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньони ҳозирча бўшатмасликка қарор қилди. The Times маълумотига кўра, португалиялик терма жамоалар ўйини билан боғлиқ танаффус чоғида истеъфога чиқарилмайди ва клубни чемпионатнинг келгуси ўйинига тайёрлаши мумкин. Шу билан бирга, Абрамович жамоанинг мағлубиятлари давом этган тақдирда Моуриньога бошқарувни кафолатлай олмаслиги таъкидланмоқда.

Олдинроқ Жозенинг «Монако»га ўтиши ҳақида овозалар тарқалганди, бироқ француз клуби бу хабарни инкор этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Афгонистон
Америкаликларга қараганда самаралироқ: “Толибон” Афғонистондаги кўкнори майдонларини қандай йўқ қилмоқда?
Дунё
Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари
Маҳаллий
“Противогаз кийдириб урибди, бўғишган, бармоқ излари бор, итни ҳам бу даражада қийноққа солмайди” — Бўкадаги ИИБ биносида ўлдирилган марҳум ҳақида (видео)