Хонанда Ирода Дилроз «Дилроз» номли театр студияси фаолиятини йўлга қўйди. Бу ҳақда, хонанданинг ўзига асосланиб, «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.
«‘Томоша’ болалар театр студиясида 17 йил фаолият юритдим, тажриба орттирдим, устоз кўрдим. Устозим, ‘Томоша’нинг бадиий раҳбари Нодира Қурбонованинг тавсияси билан студия очдим», — деди Ирода Дилроз.
Хабар беришларича, ушбу театр студиясида 3,5 ёшдан 12 ёшгача бўлган истеъдодли болалар билан бирга иш олиб борилади. «Мустақил иш бошлаш вақти келди. Қолаверса, бу болаликдаги орзуларимдан бири», — дейди хонанда.
Изоҳ (0)