Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида янги мавсум 14—15 ноябрь кунлари очилади. Бу ҳақида, театрнинг адабий қисм бўйича режиссёр ёрдамчиси Екатерина Комаровага асосланиб, «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.
«Театр мавсуми 14—15 ноябрь кунлари театр яккахонлари иштирокидаги концерт билан очилади. 18 ноябрь куни эса саҳнада П.Чайковскийнинг «Қарсилдоқ» спектакли намойиш этилади», — дейди театр ходими.
Эслатиб ўтамиз, Давлат академик катта театрининг таъмирдан кейинги очилиши 25 октябрь куни бўлиб ўтганди. Очилиш маросимида Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев ва Япония ҳукумати раҳбари Синдзо Абе қатнашганди.
Изоҳ (0)