1960 йилларнинг Бэтмен ҳақидаги фантастик телесериали учун Бэтмобиль яратган автомобиль дизайнери Жорж Баррис 89 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Баррис автомобилларнинг индивидуал дизайнини яратган, улардан киносъёмкаларда фойдаланилган. Бундай автомобилларни, шунингдек, шоу-бизнес юлдузлари харид қилган.
2013 йилда Барриснинг Бэтмобили АҚШдаги кимошди савдосида рекорд даражадаги 4,6 миллион долларга сотилган. Айнан шу автомобиль бутун сериал давомида Бэтмен ва Робиннинг асосий транспорти бўлган.
Изоҳ (0)