6 ноябрь, жума куни кечки пайт ўзбекистонлик парапланчи Константин Требисовскийнинг Ҳиндистонда ҳалок бўлганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар беради.
Ҳозирда фожиа сабаблари ва тафсилотлари аниқланмоқда. Спортчининг дўстлари ва яқинлари унинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш учун маблағ тўплашда ёрдам бера оладиган барчага мурожаат қилмоқда.
Моддий ёрдам кўрсатиш учун алоқа рақамлари: (99890) 900-31-52 — Денис, (99890) 969-92-82 — Ксения.
Аввалроқ, Константин Требисовский Ҳиндистонга мусобақаларда иштирок этиш учун йўл олгани ҳақида хабар берилган эди, бироқ бу ахборот тасдиқланмади ва рад этилди.
Изоҳ (0)