Мадриднинг «Реал» футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз футболкасини жаҳоннинг энг семиз одамига совға қилди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Мексикалик 37 ёшли Андрес Моренонинг оғирлиги 435 килограммга тенг ва у жаҳондаги энг семиз одам ҳисобланади.
Морено операция қилиниши арафасида Роналду ўзининг дастхати туширилган футболкани мексикаликка совға қилди.
Аввалроқ, дунёдаги энг семиз одам операцияга тайёрланаётгани ҳақида хабар берилган эди. Операциядан сўнг Андрес Морено вазн ташлашга ва ҳаётини енгиллаштиришга умид қилмоқда.
Морено туғилганиданоқ ортиқча вазндан азият чекиб келади, бу ундаги моддалар алмашинуви бузилгани билан боғлиқ. У тановул қилган аксарият таомлар ёғга айланади.
Изоҳ (0)