АҚШнинг Вашингтон штатида уч нафар вояга етмаган ўсмир ўлдириш мақсадида одам ўғирлашда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Ўсмирлар 86 ёшли Хезел Абелни Кенневик шаҳридаги уйида қўлга олиб, уни шахсий машинаси юкхонасида Орегон штатига олиб келди. Улар Портленд яқинидаги Малтнома графлигида тўхтаб, харид учун дўконга кирди. Шунда аёл машина юкхонасини ичкаридан очиб, ёрдам чақиришга муваффақ бўлди.
Жиноятчилар қўлга олинди. Улардан икки нафари 14 ва 15 ёшли йигит, яна бири эса 16 ёшли қиз эканлиги аниқланди. Уларнинг барчаси жабрланувчи яшаган шаҳарда истиқомат қилган.
Кекса аёлга тиббий ёрдамнинг зарурати бўлмади, ҳодисадан сўнг у уйига қайтди. Ҳибсга олинганлар эса судда жазога тортилади.
Изоҳ (0)