Америкалик актёр Робин Уильямснинг беваси Сьюзан Уильямс People журналига берган интервьюсида эри депрессия туфайли ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги версияни рад этди, деб ёзади «Газета.ru».
«Уни депрессия ўлдиргани йўқ. Депрессия, айтиш жоиз бўлса, 50 та симптомдан бири ва жуда кичиги эди», — деди у.
Уильямс хоним асосий сабабни орттирилган ақли заифлик — Леви таначаларига эга деменция деб кўрсатди, у ваҳима ҳиссини оширади, галлюцинациялар пайдо бўлишига ва моторика бузилишига олиб келиши мумкин.
Сьюзан Уильямс эрида бундай белгилар 2014 йилда пайдо бўла бошлагани ва ўлимидан бир неча ой аввал кучайганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, комедияли фильмлардаги роллари билан танилган актёр 2014 йил 11 август куни Калифорниядаги уйида ўзини осиб қўйганди.
Изоҳ (0)