Америкалик актёр Билли Боб Торнтон автомобиль иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бошини ёриб олди. Бу ҳақда TMZ хабар бермоқда.
ЙТҲ 30 октябрь, жума куни юз берган. Актёр тез тиббий ёрдам машинасида Лос-Анжелесдаги касалхонага олиб келинган. Ҳодиса ҳақида энди хабар берилди.
Полиция маълумотларига кўра, автомобиль тўқнашган вақтда, Торнтон йўловчи ўриндиғида ўтирган бўлган. Қайд этишларича, актёр жиддий жароҳат олмаган ва шу сабабли шу куннинг ўзидаёқ суратга олиш майдончасига қайтган.
Маълумот учун, 2016 йилнинг январида Канаданинг Монреалида «Ёмон Санта» комедиясининг иккинчи қисмини суратга олиш ишлари бошланиши керак, мазкур фильмда Торнтон бош ролни ижро этган.
Изоҳ (0)