Голливуд юлдузи Роберт Де Ниро 9 ноябрь куни яна Россияга келади, дея хабар бермоқда «ТАСС». Бу сафар актёр Россияга ижодий иш бўйича эмас, балки ресторан очиш мақсадида келмоқда.
У Москвадаги «Крокус Сити Молл» савдо марказида очиладиган Nobu япон ресторани эгаларидан биридир.
Биринчи марта Де Ниро Москвага 1987 йилда халқаро кинофестивалда ҳакамлик қилиш учун келган. Ўн йилдан сўнг яна бир марта ташриф буюриб, пойтахтнинг жуда ўзгариб кетганини таъкидлаган. 2009 йилда эса биринчи Nobu ресторанини очиш учун шахсан ўзи келган. У Роберт Де Ниро эгадошлик қиладиган япон ресторанлари йирик тармоғининг Москвадаги филиалидир.
Изоҳ (0)