Том Круз иш жараёнида ёниб кетишига сал қолди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Бу пайтда актёр янги «Жек Ричер: Ҳеч қачон ортга қайтма» фильмини суратга олиш жараёнида қатнашаётган эди.
Ёнғин трейлерда бошланган. Бунга электр симлардаги носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин. Томга зарар етмади, бироқ у саноқли дақиқалардаёқ ёниб кетган трейлерга жуда яқин жойда турганди — танаффус чоғида актёр дам олиш учун ўз трейлерига қараб кетаётган бўлган.
Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни тезда бартараф этди.
Изоҳ (0)