Мадриднинг «Реал» футбол клуби ҳужумчиси Карим Бензема Москванинг «Динамо» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Матье Вальбуэнага нисбатан товламачилик иши бўйича Версаль полицияси томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Аввалроқ тўрт нафар гумонланувчи, жумладан «Кубань» ва «Ливерпуль» собиқ форварди Жибриль Сиссе Вальбуэнага нисбатан товламачилик қилганликда гумонланиб, ҳибсга олинган эди. Жиноятчилар «Лион» футболчисига унинг ишқий муносабатлари тасвирланган видеоёзувга эга эканлиги билан таҳдид қилган эди.
Полиция Сиссега қарши етарлича ишончли далиллар топилмаганлиги сабабли уни қўйиб юборди. Қолган ҳибсга олинганлар асосий гумонланувчилар бўлиб қолмоқда.
Вальбуэна ва Бензема Франциянинг футбол бўйича терма жамоасида бирга ўйнайди.
Изоҳ (0)