Google компанияси асосида яратилган Alphabet келаси йили мобил телефонларга Wi-Fi тарқатувчи аэростатларни (ҳаво шари) синовдан ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда CNET портали хабар беради.
Ушбу ташаббус Ернинг ночор ҳудудларини симсиз интернет билан таъминлашга қаратилган Project Loon лойиҳаси доирасида амалга оширилади.
Indosat, Telkomsel ва XL Axiata маҳаллий телекоммуникациявий компаниялар билан тегишли келишувлар имзоланган. Лойиҳа билан Google X лабораторияси шуғулланади. Google бунинг учун ҳақ олиш-олмаслиги ҳозирча номаълум.
Project Loon лойиҳасининг вице-президенти Майк Кэссиди ва Google асосчиларидан бири Сергей Бриннинг таъкидлашича, Индонезия аҳолисининг учдан икки қисми ҳамон интернетдан фойдаланиш имконига эга эмас. Уларнинг сўзларига қараганда, лойиҳа ушбу муаммони ҳал этишга қаратилган. Ҳаво шарлари қуёш батареяларидан қувватланувчи юқори технологик қурилма билан жиҳозланган.
Изоҳ (0)