Россиянинг Сочи шаҳрида таэквондонинг ITF йўналиши бўйича анъанавий «Қора денгиз кубоги» якунланди. Мазкур нуфузли мусобақада 20 дан зиёд мамлакатдан келган 500 га яқин спортчи қатнашди, дея хабар беради «Оламспорт».
Халқаро мусобақада Лазиз Ҳасанов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, якунда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
10 ва 12 ёшлилар ўртасида Шоҳжаҳон Иноятов, 20 ёшгача бўлганлар орасида Азиз Ғуломов, Камрон Ёқубов, Зуҳра Эргашева, спарринг баҳсларида Лазиз Ғуломов, Аъзамжон Ҳасанов, Жасур Баҳодиров, Абдурауф Ирисбоев, Беҳзод Маҳмудов, Барно Абдуллаева финалда рақибларини мағлуб этиб, мусобақанинг олтин медаллари билан тақдирланди.
Изоҳ (0)