Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Кувайт олимпия қўмитаси фаолиятига ҳукумат аралашгани учун ташкилотни дисквалификация қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Олдинроқ Кувайт футбол ассоциацияси ҳам Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) томонидан мамлакат расмийлари ташкилот ишига аралашгани туфайли дисквалификация қилинганди. Мазкур жазо чоралари оқибатида Кувайт миллий жамоалари ва клублари ФИФА ҳамда Осиё футбол конфедерацияси ўтказадиган турнирларда иштирок этолмайди.
ХОҚ бу қарор юзасидан апелляция бериш учун охирги муддат сифатида 27 октябрни белгиланган. Агар қарор ўз кучида қоладиган бўлса, Кувайт спортчилари келгуси йили Рио-де-Жанейрода ўтказиладиган Олимпия ўйинларида иштирок этмайди.
Изоҳ (0)