Олмаота шаҳрида таэквондонинг WTF йўналиши бўйича Қозоғистон Очиқ чемпионати давом этмоқда. Мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари яна иккита медални қўлга киритди. Гўзал Норбобоева ва Зария Қосимова ўз вазн тоифаларида бронза медалига сазовор бўлди, деб хабар беради «Оламспорт».
Шу тариқа, икки кунги баҳслар якунига кўра Ўзбекистоннинг умумий медаллари сони 7 тага етди. Қозоғистон Очиқ чемпионатининг илк куни ўзбекистонлик таэквондочилар бешта медаль билан тақдирланган эди. Катталар ўртасида Баҳром Абдуллаев кумуш, Тимурбек Ўролов эса бронза медалини қўлга киритганди.
Ёшлар ўртасидаги мусобақада эса Пан Влада олтин, Улуғбек Тўхтасинов кумуш, Сардор Тоиров бронза медали билан тақдирланди.
Изоҳ (0)