Хонанда Вера Брежнева ҳамда композитор ва продюсер Константин Меладзе турмуш қурди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» Италия ОАВларига таяниб.
Жуфтликнинг никоҳ маросими Италияда бўлиб ўтди. Вера ва Константинни Умберто Буратти шаҳри мэрининг ўзи никоҳ рўйхатидан ўтказди.
Келин-куёв дабдабали маросим уюштирмади, бироқ фақат яқинлари иштирокида сипогина зиёфат ташкил қилди.
Брежнева ва Меладзе учрашаётгани ҳақидаги миш-мишлар анча олдин пайдо бўлганди. Буни Меладзенинг собиқ хотини, шунингдек, артистларнинг интернетда тарқалган биргаликдаги суратлари тасдиқлаган.
Изоҳ (0)