Ўзбекистон делегацияси БМТ Савдо ва тараққиёт конференцияси (ЮНКТАД)нинг Женевада бўлиб ўтган Савдо ва тараққиёт бўйича кенгаши 62-сессиясида қатнашди. Бу ҳақда «Anons.uz» хабар бермоқда.
Ўзбекистон вакиллари сессия кун тартибидан ўрин олган «Кичик фермер хўжаликларининг хомашё товарларини барқарор ишлаб чиқариш ва улар билан савдо қилишдаги ўрни» мавзуси муҳокамаси доирасида чиқиш қилди. Жумладан, тадбир қатнашчилари Ўзбекистонда иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантиришнинг асосий жиҳатлари билан таништирилди.
«Мамлакатда ҳар йили 17 миллион тонна мева-сабзавот маҳсулотлари тайёрланади. Ўзбекистон жаҳоннинг 80 мамлакатига 180 дан ортиқ турдаги янги ва қайта ишланган мева ва сабзавотларни етказиб беради. Ўрик, олхўри, узум, ёнғоқлар, карам ва бошқа бир қатор маҳсулотлар экспорти ҳажми бўйича Ўзбекистон жаҳонда кучли ўнликка киради», — дейилади Ўзбекистон делегацияси баёнотида.
Изоҳ (0)