Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистон узоқ муддатга мўлжалланган газ экспортини Россиядан Хитойга муваффақиятли қайта йўналтиргани туфайли мамлакат ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ)нинг ўсиш кўрсаткичини 2016 йилда 7% даражасида сақлаб қолди. Бу ҳақда жамғарма томонидан эълон қилинган минтақавий иқтисодиёт истиқболлари тўғрисидаги маърузада маълум қилинган, дея хабар беради «Газета.uz’.
«Ўзбекистон табиий газ экспортини Россиядан бунинг учун юқорироқ ҳақ тўлайдиган Хитойга йўналтира олгани дунёда углеводородларга нархнинг пасайиши салбий таъсирини ўрнини босишга ёрдам берди», — дея таъкидлаган ХВЖ экспертлари.
Жамғарма ҳисоб-китобларига кўра, 2015 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши ҳукумат тахмин қилган 8% ўрнига 6,8% ни ташкил этади. 2016 йилда инфляция даражаси жорий йилда кутилаётган 9,7 фоиздан 9,2 фоизгача пасаяди.
Таҳлилчилар биринчи галда Россиядан пул ўтказмалари ҳажми камайгани туфайли расмийлар пул-кредит соҳасидаги назоратга қаттиққўллик билан ёндашишни сақлаб қолишига тўғри келишини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)