Тошкентдаги «Минор» жомеъ масжиди гумбазини таъмирлаш ишлари бошланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Олдинроқ 17—18 октябрь кунлари ёққан ёмғир натижасида масжид гумбазидаги кўк плиткаларнинг катта қисми тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан тузилган ишчи гуруҳ ҳодиса жойига етиб бориб, масжидга етган зарарни ўрганиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, масжид қурилиши 2013 йили бошланган бўлиб, 2014 йил 1 октябрь куни фойдаланишга топширилган.
Изоҳ (0)