Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Nexia ва Gentra автомобиллари Қозоғистонда энг кўп сотиладиган машиналар ўнталигига кирди. Бу ҳақда «12news.uz» хабар беради.
«Автоконсалтинг.KZ» агентлиги маълумотларига қараганда, жорий йилнинг сентябрь ойида Nexia ва Gentra ўзбек автомобиллари ўнталикдан Hyundai Elantra’ни чиқариб юборди.
Фақат сентябрь ойи давомида ушбу маркадаги автомобиллардан 565 та сотилган: Nexia (238) ўнталикнинг тўққизинчи ўрнидан, Gentra (227) эса ўнинчи ўрнидан жой олди.
2015 йилнинг сентябрь ойида қозоғистонликлар энг кўп қуйидаги маркали автомобилларни харид қилган: Россиянинг LADA Priora автомобили (650) ўнталикда биринчи ўринни эгаллади. 2-ўрин Hyundai Accent (522), 3-ўрин Volkswagen Polo Sedan (516), 4-ўрин Kia Rio (351), 5-ўрин Renault Duster (327), 6-ўрин Renault Logan (293), 7-ўрин LADA Largus (268), 8-ўринни эса Renault Sandero (240) эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan компанияси 8 октябрь куни Москвада Uz-Daewoo ўрнига келган янги Ravon бренди тақдимотини ўтказган эди.
Изоҳ (0)