Россия президенти Владимир Путин телефон орқали Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ал Сауд билан суҳбатлашди ва у билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Песков сўзларига кўра, Путин, шунингдек, монархни Сурия президенти Башар Асаднинг Россияга ташрифи натижалари ҳақида хабардор қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Башар Асад Москвага ташриф буюрган, Путин у билан Сурияда Россия ҳарбий-космик кучлари операциясининг давом эттирилиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилган эди.
Изоҳ (0)