Ясаган соати бомбага ўхшагани учун ҳибсга олинган Ирвинг шаҳридаги (АҚШ) мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 14 ёшли Аҳмад Муҳаммад ўқишни давом эттириш учун Қатарга кўчиб ўтиш таклифини қабул қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Биз таклифларнинг барчасини ўрганиб чиқдик ва улар орасидан Қатар таълим, фан ва ижтимоий тараққиёт фондининг ёш ихтирочилар дастурида қатнашиш таклифини қабул қилдик», — дея маълум қилган ўқувчининг оиласи.
Аҳмад Муҳаммад оиласи билан Дохага жўнайди ва у ерда мактабнинг юқори синфлари ҳамда коллежда таълим олади. Унинг укалари ва сингиллари ҳам маҳаллий мактабларга қатнайди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Аҳмад Ирвингдаги мактабида рўй берган воқеадан сўнг бу ерда ўқишни истамаётганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)