Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир штатида йўловчи автобуси дарага тушиб кетиши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, 30 дан зиёд одам жароҳат олган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчилари меъёрдан ортиқ бўлган автобус ҳайдовчиси йўлнинг мураккаб қисмида бошқарувни уддалай олмаган. Ҳалокат юз берган Удхампур округидаги Гходри қишлоғига қутқарувчилар ва шифокорлар етиб келган.
Полиция расмий вакилининг айтишича, ҳалок бўлганлар сони янада кўпайиши мумкин, чунки уларнинг бир қисми автобусдан чиқариб олинмаган.
Изоҳ (0)