Икки нафар индонезиялик талаба Шарқий Ява провинциясида қидирув-қутқарув операциялари методикасини ўрганиш курсларидан ўтиш чоғида ҳалок бўлди, дея хабар беради «РИА Новости».
Полициячилар ўлим ҳолдан тойиш ва сувсизланиш натижасида рўй берганини тахмин қилмоқда. Талабаларнинг оилалари жасадларни ёришга рухсат бермаётгани учун асосий сабабни аниқлаб бўлмаяпти.
«Сунан Ампел» Ислом давлат университети томонидан ўзининг кўнгилли қидирув-қутқарув жамоаси учун ташкил қилинган тўрт кунлик курс қояга чиқиш, ғорларни текшириш каби кўп куч талаб қилувчи машғулотларни ўз ичига олган.
Айни пайтда ўлимнинг эҳтимолий жиноий сабаблари (масалан, бепарволик) текширилмоқда.
Изоҳ (0)