Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

17 октябрь, шанба куни тонгда Россиянинг Томск шаҳридаги уйлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Reporter.com.ua»

Фото: «Reporter.com.ua»

Фожиа жойида 3 ва 1,5 ёшли икки нафар ўғил бола ва тўрт ойли қизалоқ, жами уч нафар боланинг жасади топилган. Терговчилар болалар хонасини кўздан кечириш чоғида бу ерда ёқилган ҳолатдаги иситгич бўлганлигини аниқланган.

Ёнғинга электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Шунингдек, ёнғин содир бўлган пайтда болалар уйда ёлғиз қолгани айтилмоқда.

Мазкур ҳодиса юзасидан «Эҳтиётсизлик оқибатида икки ва ундан зиёд шахс ўлимига сабаб бўлиш» моддаси бўйича жиноий иш очилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар