Туркиянинг Чанаккале шаҳри яқинида қайиқнинг ҳалокатга учраганлиги сабабли 12 муҳожир чўкиб кетди. Бу ҳақда Туркиянинг Todays Zaman нашрининг 17 октябрь, шанба кунидаги маълумотига таянган ҳолда «РБК» хабар бермоқда.
Шунингдек, қайиқда бўлган 25 муҳожир қутқариб олинди.
Аввалроқ, шу куни Греция оролларидан бирига яқин жойда резина қайиғининг тўнтарилиши оқибатида бир аёл ва уч нафар бола чўкиб кетганлиги ҳақида Греция қирғоқ муҳофазаси хизмати хабар берган. Бир бола бедарак йўқолган. 13 киши қутқарилган.
Изоҳ (0)