Журналист Стивен Гласс, бир неча Америка нашрлари учун тайёрлаб берган мақолаларни сохталаштирганлиги учун Harper’s Magazine журналига чоп этилган мақолалар гонорарини қайтариб берди. Гласс нашрга 10 минг доллар қийматидаги чекни юборди. Бу ҳақда The New York Times маълумотига асосланиб, Meduza хабар беради.
Унинг гапларига кўра, унга журнал аниқ қанча тўлаганини эслай олмайди, лекин гап 5 мингдан 7 минг долларгача бўлган миқдор ҳақида кетмоқда. Гласс сохталаштирилган барча мақолалари учун тўланган гонорарларни қайтармоқчи эканлигини The New York Times нашрига маълум қилган.
Стивен Гласс 1990 йилнинг ўрталарида АҚШнинг The New Republic нашрида ишлаган, шунингдек, бошқа нашрларда ҳам мақола чоп этиб келган. 1998 йилда Forbes нашриёти унинг хакерлар ҳақидаги мақоласида шубҳали далилларни аниқлади. Яъни, журналистик тергов натижасида, мақолада келтирилган қаҳрамонлар ва муҳокама қилинган фирма аслида мавжуд эмаслиги ҳамда Гласс томонидан ўйлаб топилганлиги аниқланган эди.
2003 йилда Гласснинг таржимаи ҳоли асосида «Стивен Гласс уйдирмаси» кинофильми суратга олинган.
Унинг фирибгарликлари ошкор бўлгач, Гласс журналистикани тарк этиб, адвокатлик фаолиятини юритиш учун лицензия олишга ҳаракат қилиб кўрди, бироқ, ахлоқий сабабларга кўра, у бу каби ишда ишлашга лаёқатсиз деб топилди. Сўнгги йилларда Гласс қонунчилик фирмасида ишлаб келмоқда.
Изоҳ (0)