Россия Федерацияси ҳукумати қирол оиласини қайта дафн этиш маросимини ўтказиш ҳақидаги режасини жаҳоннинг 11 та турли давлатида истиқомат қилиб келаётган Романовлар сулоласи вакилларига хабар қилди. Бу ҳақда 16 октябрь, жума куни Россия Федерацияси ҳукумати вакили томонидан берилган маълумотга асосланиб «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Қайта дафн маросими ўтказиш ҳақидаги режалар тўғрисида жаҳоннинг 11 давлатида истиқомат қилиб келувчи Романов оиласининг барча вакиллари хабардор қилинди», – дейилади манбада.
Ҳозирда ушбу оила вакиллари Буюк Британия, Дания, Испания, Италия, Канада, Люксембург, АҚШ, Уругвай, Франция ва Швейцария давлатларида яшаётганлигини маълум бўлган.
Изоҳ (0)