Футбол бўйича Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Бразилия ва Колумбия терма жамоаларига қарши ўйинларда майдонга туша олмайди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Аргентина терма жамоасининг қайд этилган учрашувлари 14 ва 17 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Айни дамда жароҳатини даволаётган футболчи ўз саломатлигини хавф остига қўймоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, Месси Испания чемпионатининг 6-турида «Лас-Палмас»га қарши ўйинда (2:1) жароҳат олган эди. 21 ноябрь куни бўладиган «Реал»га қарши учрашувгача унинг майдонга қайтиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)