Мадриднинг «Реал» футбол клуби ҳужумчиси жамоа машғулотларига қандай автомобилда боришини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Sports.ru».
Футболчи 15 октябрь куни Instagram’даги саҳифасига Rolls-Royce Phantom автомобили ёнида тушган суратини юклаб: «Машғулотга кетяпман», — дея тагсўз қолдирган.
Роналду шу куни машғулотлар вақтида олинган яна бир суратни ҳам Instagram’га жойлаштирган.
Маълумот учун, Криштиану Роналду жаҳондаги энг машҳур медиашахслардан биридир. Унинг Facebook’даги саҳифасини 83 миллион, Instagram’ини 33 миллион ҳамда Twitter’даги микроблогини 33 миллион киши кузатиб боради.
Изоҳ (0)