Актёр Евгений Леоновнинг Москвада ўғирланган ҳайкали бўлакларга бўлиниб, рангли металл қабул қилиш бўлинмасига топширилган. Бу ҳақда Москва ИИВ Бош бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Андрей Галиакберов берган маълумотларга асосланиб, «ТАСС» хабар беради.
Олдинроқ Мосфильм кўчасидаги ҳайкал композициясини ўғирлашда гумон қилинган беш нафар киши қўлга олингани хабар қилинган эди.
«Бронза ҳайкалининг барча бўлаклари далилий ашё сифатида мусодара қилинган. Айни вақтда қўзғатилган жиноят иши бўйича зарур бўлган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дея маълум қилди Галиакберов.
Изоҳ (0)