Россиянинг Сурияда уюштирган авиаҳужумлари давомида «Аҳрор аш Шом» террорчилик гуруҳининг раҳбарларидан бири, чеченистонлик Абу Бакр аш-Шишани йўқ қилинди. Бу ҳақда «РБК» Суриядаги ҳарбий манбага таяниб хабар беради.
Таъкидланишича, аш-Шишани билан бирга бир гуруҳ жангарилар ҳам ўлдирилган.
«Аш-Шишани» сўзи аслида «чеченистонлик» деган маънони англатиб, Кавказдан Сурияга курашиш учун келган жангарилар томонидан қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, Сурия армияси мамлакат ғарбидаги Хомс провинциясида олиб борилаётган операция доирасида «Аҳрор аш Шом» террорчилик гуруҳида қўмондонлик лавозимларини эгаллаган етти жангарини йўқ қилган эди.
Изоҳ (0)