Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳри шифохонасида юз берган отишма натижасида ҳалок бўлганлар сони 24 нафарга етди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Чегара билмас шифокорлар» ташкилоти вакилининг маълум қилишича, кейинги топилган икки жасад ташкилот ходимларига тегишлидир. У, шунингдек, ташкилот шу пайтга қадар бедарак йўқолган деб ҳисоблаган 22 нафар ходими билан боғланишга муваффақ бўлганлигини таъкидлаб ўтди.
Тўққиз нафар беморнинг тақдири ҳамон номаълумлигича қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистон президенти Ашраф Ғани терговчилар гуруҳига «Чегара билмас шифокорлар» ташкилоти касалхонасининг АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан авиаҳужумга учраши юзасидан суриштирув ишлари олиб бориш ҳақида топшириқ берган эди.
Изоҳ (0)