Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Сўнгги уч йил ичида Ўзбекистонда хорижлик ҳамкорлар иштирокида 100 дан ортиқ тўқимачилик корхоналари ишга туширилди. Ўзбекистон келажакда ушбу соҳадаги ишларни кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Бугун, 15 октябрь куни бошланган ўн биринчи халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасида кейинги 5 йил ичида Ўзбекистонда яна 100 дан ортиқ тўқимачилик ва енгил саноат қўшма корхонаси очилиши ҳақида айтилди.

Ички бозоридаги тўқимачилик корхоналарининг эҳтиёжи ўсиб бораётганлигини ҳисобга олиб, яқин йилларда пахта толасини Ўзбекистонда қайта ишлаб чиқариш ҳажмини 65 фоизга етказиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда пахта толасининг 35 фоизидан ортиғи республика ҳудудида қайта ишлаб чиқарилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўн биринчи халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасида жорий йилги мавсумда Ўзбекистонда терилган пахтанинг 98 фоизи олий ва биринчи навга тегишли эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар