Россия Давлат думаси депутати Вадим Соловев террорчилик ҳаракатини содир этган шахслар учун энг олий жазо сифатида ўлим жазосини жорий этишни таклиф қилди. Бу ҳақда «Москва» агентлиги хабар бермоқда.
«Террорчиларнинг ҳаракатлари айнан тинч аҳоли вакилларини ўлдиришга қаратилган. Бу мутлақо онгли равишда амалга ошириладиган жиноятдир», — деди Соловев. Шунинг учун ҳам, унинг фикрича, «қотиллар ўзларига нисбатан энг аёвсиз чоралар, ижтимоий муҳофазанинг энг олий чораси — ўлим жазоси қўлланилишини билишлари лозим».
Депутат Россия қонунчилигини янада қатъийлаштириш ёрдамида Россиядаги террорчилик таҳдидини камайтиришни таклиф этмоқда. Депутат Россиянинг Суриядаги ҳарбий амалиёти оқибатида яширин террорчилик ташкилотлари фаол ҳаракатга киришиши ва уларнинг ҳаракатлари оқибатда тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлишидан хавотирда.
«Ҳукумат мен учун тушунарсиз қандайдир Ғарбга хос қадриятларни деб ўлим жазосини нисбатан жорий этилган мораторийни ҳали ҳам бекор қилгани йўқ. Ўлим жазосини қайта тиклаш керак — бу иш қанча вақтли амалга оширилса, шунча яхши», — дея қўшимча қилди Вадим Соловев.
Маълумот учун, ҳозирги вақтда Россияда ўлим жазосига нисбатан мораторий жорий этилган. Мораторий 2009 йили Конституциявий суд қарори билан мустаҳкамлаб қўйилган. Россияда ўлим жазоси бўйича сўнгги қатл 1996 йил 2 сентябрь куни амалга оширилган.
Изоҳ (0)