Борис Немцовнинг ўлдирилиши бўйича жиноят иши экспертизаси мазкур жиноятни амалга оширишда гумон қилиниб ҳибсга олинган Заур Дадаев ва бошқаларнинг айбдор эканлигини тасдиқлади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Коммерсант» нашри маълумотларига кўра, экспертиза Дадаев ҳибсга олиниши билан берган, бироқ кейинчалик рад этган кўрсатмаларининг ҳаққоний эканлигини тасдиқлади. Дадаев Немцовнинг белига уч марта, мухолифатчи сиёсий арбоб ерга йиқилганидан сўнг яна икки ёки уч марта ўқ узганини айтиб ўтганди.
Баллистик экспертиза маълумотларига кўра, Дадаевни тинтув қилиш вақтида қотил фойдаланган патронлар билан бир бўлган ўқлар топилган.
Борис Немцов 2015 йил 27 февраль куни Москва марказида отиб кетилган эди. Унинг ўлдирилиши билан боғлиқ жиноят иши доирасида беш киши ҳибсга олинган бўлиб, Чеченистоннинг «Север» баталони қўмондни собиқ ўринбосари Заур Дадаев бош айбланувчи ҳисобланади.
Изоҳ (0)