«Россия гўзали 2015» гўзаллик танловининг иштирокчиларидан бири Виолетта Игошина Сочида РФ президенти Владимир Путин билан селфига тушди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Президентга яқинлашиш тақиқланганлигига қарамасдан, у билан селфи олишга муваффақ бўлган моделни сочилик томошабинлар олқишлади. ОАВнинг маълум қилишича, Путин «Формула 1» Гран-приси ғолибларини тақдирлаш маросимидан қайтаётганда, 20 ёшли Игошина ундан ўзи ва дугонаси билан биргаликда селфига тушишни илтимос қилган.
Путин рози бўлган ва қўриқчиларига ҳаммаси жойида эканлигини ишора қилган.
«Энди бу воқеани набираларимизга айтиб берамиз», — деб хурсанд бўлди модель.
Изоҳ (0)