Стартап — бу текшириб кўриш керак бўлган гипотезалар. Сизнинг бўлажак бизнесингизни тавсифлаб берувчи учта асосий гипотезани ажратиш мумкин:
- Нимадан пул ишлаб топишни истайман?
- Қандай маҳсулот чиқаришни истайман?
- У кимга ва нима учун керак?
Муваффақият сири шундаки, ушбу рўйхатни охиридан бошлаб ўқиш керак. Тадбиркор аввал «велосипед»ни ихтиро қилиб ва ишлаб чиқариб, сўнг уни кимга сотишни ўйлаши жуда ғалати бўлади.
Биринчи қадам — ўз истеъмолчисини топиш
Маҳсулот муваффақиятининг бош гарови — унинг талабгирлиги. Маҳсулотингиз истеъмолчи учун фойдали бўлиши, унинг муаммо ва вазифаларини ҳал қилиши керак. «Зўр нарсани амалга оширишни хоҳлардим», деган гапни унутинг ва реал кишилардаги муаммоларни қидиришга эътибор қаратинг.Иккинчи қадам — маҳсулот концепциясини яратиш
Маҳсулот концепцияси ҳам истеъмолчилар муаммоларини қай йўсинда ечишингиз мумкинлиги ҳақидаги гипотезадир. Бу ерда дунёни яхши томонга ўзгартира олишга қодир ғоялар туғилади. Бироқ ғоялар гипотезаси омадсизликка учрамаслиги учун учинчи қадамни амалга ошириш керак.Учинчи қадам — потенциал мижозларга MVP’ни сотиш
Аввалги мақолаларда MVP — минимал ишчи маҳсулот ҳақида маълумот берганмиз. Бу босқичда истеъмолчидан қуйидаги ахборотни олиш муҳимдир:- Таклиф этилаётган ечим ҳақиқатан ҳам муаммоларни ҳал қиладими?
- У рақобатчилардан нимаси билан устун ёки кам?
- Ушбу ечим янги қўшимча муаммоларни келтириб чиқарадими?
- Истеъмолчилар ечим учун пул тўлашга тайёрми ва қанча?
Мақолани тайёрлашда қуйидаги манбадан фойдаланилди: http://wallride.ru/
Лойиҳа «Дарё» ва StartupFactory.uz томонидан ишга туширилган.
Изоҳ (0)