Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Хитойнинг Poly Group корпорацияси «Ангрен» махсус индустриал зонасида каучук заводи қуришга киришди. Бу ҳақда «Review.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Review.uz»

Фото: «Review.uz»

Корпорация салкам 6 йил давом этган музокаралардан сўнг Ўзбекистонда каучук заводи қуриш учун шерик сифатида танланган эди: 2014 йил августида «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти ва Poly Group  ўртасида салкам 184 миллион долларлик шартнома имзоланди.

Мазкур шартномага биноан корпорация ҳар йили енгил машиналар учун 3 миллионта покришка, 200 000 та қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган диагонал шиналар, шунингдек, узунлиги 100 000 метр транспортер ленталар ишлаб чиқарадиган завод қуриши ва фойдаланишга топшириши кўзда тутилган.

Ўтган йил октябрида корпорация мутахассислари Ўзбекистонда икки ҳафта бўлиб, қурилиш режаларини муҳокама қилган, декабрда эса президент Ислом Каримовнинг «Ангрен» МИЗ ҳудудида каучук заводи қуриш тўғрисидаги фармони эълон қилинган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар