Футболдаги фаолиятдан четлатилган ФИФА президенти Йозеф Блаттер ортга чекиниш ниятида эмас. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
«Мен жангчиман, — дея маълум қилган Блаттер Швейцариянинг Schweiz am Sonntag газетасига берган интервьюсида. — Мени йўқ қилишлари мумкин, аммо ҳаётим мазмуни бўлган ишимни барбод қила олишмайди».
Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь, пайшанба куни халқаро футбол федерацияси ахлоқ қўмитаси Блаттер, УЕФА президенти Мишель Платини ва ФИФА бош котиби Жером Валькени лавозимлари ҳамда футболга оид барча фаолиятдан 90 кун муддатга четлатди.
Блаттер ва Платини мазкур қарор юзасидан аппеляция берди.
Изоҳ (0)