Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Беларусь президенти Александр Лукашенконинг маълум қилишича, у Россия президенти Владимир Путин билан Беларусь ҳудудида Россия ҳарбий базаларини ташкил этиш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Биз Владимир Путин билан мазкур масалани муҳокама қиламиз, агар Россия кўриб, биз сезмай қолаётган бирор нарса бўлса, бу ҳақда Путин бизга айтади», — деди Лукашенко.

Беларусь президентининг сўзларига кўра, «агар ҳарбий-ҳаво кучлари масаласи қатъий бўлса, у ҳолда ўша 24 самолётни Беларусга беришсин». Айни вақтда, Лукашенконинг қўшима қилишича, «агар шунчаки беришни хоҳлашмаса, ижарага беришсин».

6 октябрь куни Беларусь президенти мамлакат ҳудудига Россия авиабазасини жойлаштириш ҳақида гап-сўз йўқлигини маълум қилганди. «Бизга бугун база, бунинг устига ҳарбий-ҳаво кучлари базаси керак эмас. Бизга маълум бир қуроллар керак. Мен бу ҳақда Путинга ҳам, аввалроқ Медведевга ҳам айтганман», — деди Лукашенко.

Унинг сўзларига кўра, беларусларга «бугун самолётлар керак, базалар эмас».

Изоҳ
Асосий янгиликлар