FIFAнинг этика бўйича қўмитаси яқин икки-уч ҳафта ичида ташкилот раҳбари Йозеф Блаттерга нисбатан қарор қабул қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Швейцария федераль адлия бюроси 25 сентябрь куни Блаттерга нисбатан жиноят иши очди — FIFA раҳбари УЕФА президенти Мишел Платинига ноқонуний равишда икки миллион Швейцария франкини ўтказиб берганликда гумон қилинмоқда.
8 октябрь, пайшанба куни FIFAнинг этика бўйича қўмитаси Блаттерни, ташкилот бош котиби Жером Валкени ва УЕФА раҳбари Мишель Платинини 90 кунга миллий ва халқаро даражада футбол билан билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатди.
FIFA раҳбари вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб Африка футбол конфедерацияси президенти ва FIFA катта вице-президенти Исса Аяту тайинланди. Шунга қарамай, FIFA ижроия қўмитасининг 20 октябрда бўладиган фавқулодда мажлисида ташкилотга вақтинчалик раҳбарлик қилувчи бошқа одам тайинланиши мумкин.
Блаттернинг ўзи эса «курашсиз таслим бўлмаслигини»ни маълум қилди. «Мен — жангчиман. Улар мени йўқ қилишлари мумкин, бироқ бутун ҳаётимни бағишлаган ишимни йўқ қила олишмайди», — деди 79 ёшли швейцариялик.
Изоҳ (0)