Дунёнинг биринчи ракеткаси ҳисобланадиган Серена Уильямс ва америкалик рэпер Дрейк унаштирилганини инкор этди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
«Серена ва Дрейк унаштирилмаган. Улар эски дўст, холос», — дея маълум қилган теннисчининг матбуот хизмати. Қўшиқчининг вакиллари ҳам шундай мазмунда баёнот берган.
ОАВ теннисчи ва шоу-бизнес вакилининг яқин муносабатлари тўғрисида уларни Цинциннатидаги ресторанда бирга кўришгандан бери ёзиб келади. Дрейкни Серенанинг АҚШ очиқ чемпионатидаги ўйинларида пайқашганидан сўнг эса бу овозалар авжига чиқди.
Изоҳ (0)