Дублин жанубидаги Карримайнс тумани ҳудудида, ирландиялик лўлилар манзилида рўй берган ёнғин оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди. Ҳодиса 10 октябрь, шанба куни тонгда содир бўлган. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумотларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ёнғин жойида ўт ўчирувчилар ва тиббиёт ходимлари ишламоқда. Маълумотларга кўра, ёнғинга электр симларининг туташуви ёки лўлилар манзилидаги трейлерлардан бирида газ баллони портлаши сабаб бўлиши мумкин.Полиция ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.