Сурия шимолида Эрон ҳарбий маслаҳатчиси ҳалок бўлди, деб хабар беради «Интерфакс».
Эрон телевидениесининг маълумотига қараганда, сўз генерал Ҳусайн Ҳамедоний ҳақида бормоқда. У Эроннинг Ислом инқилоби соқчилар корпусида хизмат қилган. Ҳарбий маслаҳатчи Алеппо шаҳри яқинида ҳалок бўлган.
Америка ABC телеканалининг таъкидлашича, Ҳамедоний тажрибали ҳарбий раҳбар бўлган. Жумладан у 80-йилларда Ироқ билан урушда Эрон армияси операциялари бошқарувида фаол иштирок этган.
Изоҳ (0)