Дунё ишлаб чиқарувчилари ўз смартфонлари ҳажмини кичрайтиришга интилаётган бир пайтда Япониядаги компаниялардан бири мутлақо бошқача йўлдан бориб, RoboHon смартфон роботини яратди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru».
Тўрт ядроли МSМ 8926 процессори базасидаги смартфоннинг орқасида 2 дюйм ва 320×240 пикселли экран бор. Қурилма Wi-Fi, LTE, Bluetooth адаптерлари билан комплектланади. Смартфон роботнинг баландлиги 19,5 сантиметрни, оғирлиги 390 граммни ташкил этади. RoboHon ҳақидаги бошқа техник тафсилотлар ошкор этилмади.
Робот ҳаракатланадиган қўл-оёқлар, ички проектор, овоз ва юзларни таниб олиш тизимлари, қидирув камераси билан таъминланган. У юради, ўтиради, рақсга тушади, сизга нимадир демоқчи бўлганида эса қўлини кўтаради. Смартфон робот деворда фильм кўрсатади, суратга туширади, хўжайинини таниб олади ва унга салом беради, уни уйғотади ва омад тилаб кўз ҳам қисиб қўяди.
Японияда RoboHon 2016 йилнинг биринчи ярмида сотувга чиқади.
Изоҳ (0)